Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод қилинди

Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод қилинди

Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

У бу лавозимда 2021 йилнинг январидан буён ишлаётганди. Яқинда унинг фармойиши билан Нурафшон шаҳрида катта миқдордаги маблағга ҳайкал мажмуаси ва кутубхона биноси қурилиши жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб эса бугун Қашқадарёдан ишдан кетган Зойир Мирзаев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мурод Азимов Қашқадарё вилоятига раҳбар этиб тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг