Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари кўрсатадиган почта бўлими очилди (фото)

Давлат хизматлари кўрсатадиган почта бўлими очилди (фото)

Фото: Xabar.uz

Янги очилган почта бўлимида ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда 15 турдаги давлат хизматларидан ҳам фойдаланиш учун барча имкониятлар яратилган.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказилган эди. Ушбу йиғилиш жараёнида бир қатор топшириқ ва вазифалар берилган бўлиб, шулардан бири почта алоқаси объектларида давлат хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйишни ташкил этиш топширилган.

Шу боис ҳудудларда яшовчи аҳолига давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш катта аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда давлат хизматларини кўрсатиш асосан вилоят ва туман марказларида йўлга қўйилган бўлиб, туманларнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли давлат хизматларидан фойдаланиш учун узоқ масофаларни босиб ўтишга мажбур бўлмоқда. Бу каби ноқулайликларни бартараф этиш учун ушбу хизматларни почта алоқаси бўлимларида йўлга қўйиш орқали аҳоли ўзига яқин бўлган почта алоқаси бўлимларига бориб давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Шундан келиб чиқиб, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари жойларга чиқиб, почта операторларини электрон давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқитишаётгани хабар қилинганди.

Бугун, 4 декабр куни Тошкент вилояти, Тошкент тумани «Кўктерак» МФЙ ҳудудида «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Тошкент филиалига қарашли «Кўктерак» почта алоқаси бўлими биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур бинода аҳолига барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда 15 турдаги давлат хизматларидан ҳам фойдаланишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Эндиликда «Кўктерак» МФЙ ҳудудида яшовчи юртдошларимиз туман марказига келмасдан туриб СТИРни аниқлаш, юридик ва жисмоний шаҳслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқдан қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома, судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, ФХДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, фуқароларни пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, фуқароларнинг руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома бериш, фуқароларнинг наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш, фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумотнома, туғилганлик ҳақида маълумотнома олиш, ўлим ҳолатини рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотнома олиш каби хизматларни мазкур почта алоқаси бўлимининг малакали мутахассислари кўмагида олишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг