Давлат хизматлари агентлиги креатив ёндашувга эга ходимларни ишга таклиф этади
Давлат хизматлари агентлигининг дўстона жамоаси ҳудудий бошқармалари атрофидаги дунёни янада яхшироқ этиш, фуқароларимизга беминнат хизмат этиш, давлат хизматлари ҳақида маълумотларни кенг ёритиш истагида бўлган ҳамда креатив фиклайдиган ходимларни изламоқда.
Сиздан:
- креатив ёндашув;
- давлат хизматлари соҳасини чин юракдан яхши кўриш;
- журналистика соҳасида олий маълумотга эга бўлиш;
- давлат тилини мукаммал билиш ( чет тилларни билсангиз ҳам зарар қилмайди) талаб этилади.
Таклифимиз:
- 4 миллион сўмгача ойлик иш ҳақи;
- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон;
- чет элларга қизиқарли хизмат сафарлари ва стажировкалар.
Иш жойи қаерда?
Тошкент шаҳридан бошқа Давлат хизматлари агентлигининг вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий бошқармаларида! (Ҳар бир ҳудудда 1 тадан)
Вазифалар нимадан иборат?
- Давлат хизматлари агентлиги ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;
- миллий ва хорижий ОАВларида агентлик фаолиятини кенг ёритиш;
- агентлик фаолиятига доир ижтимоий фикрни ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганиб, раҳбариятни хабардор қилиш.Буларнинг барчаси Сиз ҳақингиздами? Унда жамоамизга хуш келибсиз!
Объективкаларни 2019 йил 15 июль кунига қадар [email protected] электрон почтасига юбориш мумкин.
Давлат хизматлари агентлиги
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter