Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш – устувор вазифамиз!

Аҳолининг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш – устувор вазифамиз!

Бугунги кунда бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш, замонавий ёндашувларни жорий этиш, зилзилабардошликни кучайтириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мутахассислар билан ҳамкорликда сейсмик мустаҳкамликни ошириш, прогноз қилишнинг янги илмий усулларини жорий қилиш юзасидан кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Айниқса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш бугунги глобал муаммолар фонида янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасидаги тадбирларда кенг жамоатчилик, барча фаол фуқароларни иштирок этишга чақирамиз!

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг