Давлат солиқ қўмитасига янги ўринбосарлар тайинланди
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, ДСҚ раисига бир нафар биринчи ўринбосар ва уч нафар ўринбосар ҳам тайинланган.
Иқтисодиёт вазири ўринбосари Мубин Мирзаев ДСҚ раисига биринчи ўринбосар сифатида, шунингдек, Тошкент тумани ҳокими Ҳотамбек Анварович Шакиров, Ҳисоб палатасида ишлаган Баҳодир Тўхтамишевич Туробов ҳамда Мирзиёд Мирвоҳидович Маҳкамов ДСҚ раиси ўринбосари лавозимида иш бошлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter