Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат раҳбари жиддий саволларни ўртага ташлади

Давлат раҳбари жиддий саволларни ўртага ташлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?

«Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда «ўзбек», «ўзбекистонлик», «Ўзбекистон» деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади», — деди давлатимиз раҳбари.

Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда. 

 Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди.

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлашда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг