Давлат бошқарувида аёллар сони оширилади
Президент Шавкат Мирзиёев икки ҳафта муддатда Давлат бошқарувида аёллар фаоллигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.
Мисол учун, давлат идораларида ишлаётган раҳбар аёллар улуши 10 фоиздан ошмайди.
«Аёллар ишлаган ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори бўлиши ҳеч кимга сир эмас.
Шу боис, ҳар бир вазирлик, давлат компанияси, банк ва бошқа идоралар бир-икки йил ичида ўз тизимидаги аёлларни раҳбарликка ўқитиб, камида 1 нафар ўринбосарини ҳам аёллардан қўяди», — деди давлатимиз раҳбари.
Олийгоҳлар, тиббиёт марказларида ҳам худди шундай ёндашув бўлади. Солиқ, молия, банк, суғурта, иқтисодиёт идораларида аёллар улушини камида 30 фоизга етказиш лозим.
Давлат бошқаруви академиясида раҳбар аёлларни тайёрлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади ва ҳар йили камида 100 нафар аёллар ўқитилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter