Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Daryo.uz» бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига чақирилганини рад этди

«Daryo.uz» бош муҳаррири ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасига чақирилганини рад этди

Фото: Xabar.uz

«Daryo.uz» бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига «профилактик суҳбат» учун чақирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбаларига таяниб хабар беришича, бир неча журналист «суҳбат»га чақирилган.

19 март, жума куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги бир нечта журналист «профилактик суҳбат» учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига чақирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Daryo.uz» нашри бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев ушбу маълумотни рад этди. Унинг сўзларига кўра, у «рақамли детокс» (рақамли қурилмалардан ҳоли қолиш, телефон ва бошқа алоқа воситаларини ўчириб қўйиш) ни амалга оширмоқчи бўлганида, у ҳақида «нотўғри миш-мишлар» тарқалган.

«Илтимос, текширилмаган, ёлғон хабарлар тарқатманглар, чунки телефонни ёққанимдан кейин менга сон-саноқсиз қўнғироқлар бўлаяпти. Жавоб беролмаганим учун ҳаммадан узр сўрайман. Одамларни хавотирга қўйишнинг кераги йўқ. Аввало, ўзим сизни хавотирга солганим учун узр сўрайман. Шунингдек бошқалардан шошилиб хабар тарқатмасликни сўраган бўлардим», деди у.

«Газета.uz»нинг учта мустақил манбаси журналистлар ва блогерлар Муҳрим Аъзамхўжаев ва Каҳрамон Аслановни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига чақиришганини тасдиқлашган. Бу нима билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига аниқлик киритишнинг имкони бўлмаган.

Нашр шунингдек Kun.uz раҳбари Мақсуд Асқаров ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига чақирилганидан хабар топган. Бунинг сабаби ҳам маълум эмас. «Газета.uz» у билан боғлана олмаган ва сайт таҳририятидан жавоб ололмаган.

ИИББ матбуот хизмати журналистларнинг бу чақирилувига «ички ишлар органларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ» деб айтган. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати бундай маълумотга эга эмаслигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг