Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунларида нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунларида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Айтилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво шароитларининг шаклланишига ўрта тропосферадаги кучсиз циклон ҳаракати таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда республиканинг марказий ва шарқий туманлари устида булутлар кўпаяди.

Республика бўйича об-ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Бугун ва эртага кундузи ҳаво ҳарорати 32-35 даражани мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 37-39 даражани ташкил қилади. Тунги ҳарорат 19-24 даража атрофида сақланиб қолади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга кучайиши мумкин.

Якшанба куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудида об-ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғли туманларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Нисбатан салқин ҳаво оқими таъсири якшанба куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-24 даража атрофида, кундузи 32-37 даража бўлади, мамлакатимиз жануби ва чўл зонасида 39 даражагача исийди. Бундай ҳароратлар куннинг иқлимий меъёрларига яқин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг