Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида нобарқарор ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунларида нобарқарор ва ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

9 май куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво нобарқарор бўлади. Айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 21-26 даражагача пасаяди.

Мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

10 майда ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 3-5 даражага кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг