Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тасдиқланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.
 
Сессияда ташкилий масала кўрилди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
 
Унда Рашидов Қаҳрамон Ботировични Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимига Юсупов Санжар Миртоирович номзодини тасвия қилди.
 
Музокаралардан сўнг, Юсупов Санжар Миртоирович Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб депутатлар томонидан тасдиқланди.
 
Санжар Юсупов 2018-2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
 
 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг