Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари бобоси тенги одамни дўппослашди
Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ўқувчиси бобоси тенги одамни уриб, ҳақоратлаган видео бугун, 23 май куни ижтимоий тармоқларда тарқаб эътирозларга сабаб бўлди. Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати воқеага аниқлик киритди.
Маълум бўлишича, воқеа 2022 йилнинг 21 май (шанба) куни соат 17:30ларда содир этилган. Вояга етмаган болалар — 8-синф ўқувчилари Н.Л. (2007 й.т.) ва Э.А (2007 й.т.) Чирчиқ шаҳрининг 4-кичик туман ҳудудида 58 ёшли Р.А. (Юқоричирчиқ туманида яшовчи)ни ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этишган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан ўрганилиб, жараёнда қатнашган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари шаҳар ИИБга чақирилган.
Воқеанинг яна бир иштирокчиси — 7-синф ўқувчиси А.Н. (2008 й.т.) жараённи телефонда видеога олган. Кейинчалик видео ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, бугуннинг ўзида ИИБ масъул ходимлари бошчилигида ушбу ўқувчилар яшовчи маҳаллага борилиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла аҳли, уларнинг ота-онаси ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter