Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиптани пластик карточкага сотишни истамаган кассир йўловчининг пулини қайтаришга мажбур бўлди

Чиптани пластик карточкага сотишни истамаган кассир йўловчининг пулини қайтаришга мажбур бўлди

Фото: «Depositphotos»

2018 йилнинг 14 март куни Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг «ишонч телефони»га Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 54-уй 22-хонадонда яшовчи фуқаро Феруза Тошевадан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси жамияти хабар берди.

Мурожаатда айтилишича, 14 март куни «Манзил-Зарафшон» МЧЖ авто шоҳбекатидан «Зарафшон – Тошкент» қатнови бўйича йўл чиптаси олиш учун борган, аммо сотувчи пластик карточкага йўл чиптаси сотилмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг Ф.Тошева нақд суммага йўл чиптасини сотиб олганлигини билдириб ўтган.

Ушбу мурожаат юзасидан жамият мутахассислари томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишларда «Манзил-Зарафшон» МЧЖ авто шоҳбекати раҳбари ҳамда сотувчиси билан учрашиб, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг тегишли моддалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг, «Манзил-Зарафшон» МЧЖ авто шоҳбекати раҳбари ҳамда сотувчиси ўз хатоларини тан олиб, йўл чиптаси учун тўланган нақд пулни қайтариб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг