Булоқбошида яна бир газ қудуғи ишга туширилди
«Андижоннефт» АЖ томонидан «Учтепа нефт ва газ кони»да қазиб олинаётган газ миқдори оширилиб, бугунги кунда нафақат туман аҳолисига, балки «Ўзтрансгаз»АЖ магистрал линиялари орқали бошқа ҳудудларга етказиб берилмоқда, деб хабар берди «Ўзтрансгаз»АЖ матубот хизмати.
Жорий йилнинг 26 декабрь куни «Андижоннефт» АЖ томонидан Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Учтепа қишлоғида жойлашган «Учтепа нефт ва газ кони»нинг 13-сонли газ қудуғи ҳам ишга қўшилиб, ундан саноат миқёсида газ олишга эришилди.
Қудуқдан газ қазиб олишнинг кунлик ҳажми 100-110 минг кубни ташкил қилмоқда.
Ушбу қудуқдан олинаётган газ ҳам «Ўзтрансгаз»АЖнинг магистрал линиялари орқали бошқа ҳудуд аҳолисига етказилади.
Аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида «Андижоннефт» акциядорлик жамияти мутахассислари яна янги газ ўчоқларида қидирув ишларини ҳамда қазиб олинаётган газ ҳажмини янада оширишга эришиш учун изланишларда давом этмоқда.
Маълумот берилишича, айни пайтда Булоқбоши ҳудудига берилаётган газ миқдорининг бир кунлик ҳажми 270 минг кубни ташкил қилади.
«Учтепа нефт ва газ кони»дан олинаётган газ миқдори юқори бўлганлиги сабабли, қўшимча 200–230 минг куб ҳажмдаги газ «Ўзтрансгаз» АЖ магистрал линиясига узатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter