Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Газ-заправка»лар қачон очилиши маълум қилинди

«Газ-заправка»лар қачон очилиши маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда айрим «газ-заправка»ларда таниш-билишчилик қилинаётгани ҳамда айрим автотранспортларга метан газ тўлдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Ўзтрансгаз» маълум қилигича, кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмол ҳажми кескин ошиб бориши кузатилган.

«Бундай ҳолатда аҳоли, ижтимоий аҳамиятга молик объектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШларга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Аммо, ҳар бир вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, айрим АГТКШлар куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача оралиқда уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр таъминоти корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари, аҳолига пропан тўлдирилган газ балонлар етказиб берувчи ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатмоқда.

Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, республикадаги барча АГТКШлар одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қиламиз», дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилгани эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг