Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Брюсселда ирқчиликка қарши марш бўлиб ўтди

Брюсселда ирқчиликка қарши марш бўлиб ўтди

Фото: AP

24 март куни Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида 120 дан ортиқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот ирқчиликка қарши акция ташкиллаштиришди. Аякция доирасидаги маршда бир неча минг киши қатнашди. Бу ҳақда «Риа Новости» агентлиги хабар бермоқда.

Полиция берган маълумотларга кўра марш маҳаллий вақт билан 14:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да пойтахт марказидаги қирол Алберт II хиёбонидан старт олган ва Миди вокзалига қараб йўналган. Маршнинг умумий узунлиги 3 километрни ташкил қилган.

Марш ҳеч қандай жамоат тартибини бузмасдан 17:30га (Тошкент вақти билан 21:30) яқин ниҳоясига етган. Йўл давомида унча катта бўлмаган тирбандликлар юзага келган.

Полиция ҳисоб-китобларига кўра мазкур тадбирда 3000 га яқин киши қатнашган. Иштирокчилар орасида сўл кучлар вакиллари ҳамда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ННТ ҳам кўпчиликни ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг