Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир котибиятида янги тайинлов амалга оширилди

Бош вазир котибиятида янги тайинлов амалга оширилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Файзуллажон Саъдуллаевич Қосимов Бош вазир котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментининг раҳбари этиб тайинланди.

Файзуллажон Қосимов Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Ф. Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Фарғона вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг