Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болалар Омбдусмани Китобдаги меҳрибонлик уйи шароитини танқид қилди

Болалар Омбдусмани Китобдаги меҳрибонлик уйи шароитини танқид қилди

Фото: Болалар Омбдусмани

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Болалар уйи ва Меҳрибонлик уйларида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун яратилган шароитлар, тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, соғломлаштириш, соғлом овқатлантириш ҳолатлари, болаларни оилаларга қайтариш жараёни, муассаса битирувчиларининг бандлиги, жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати, муаммо ва таклифларни ўрганди.

Ўрганишлар Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида давом эттирилди. Ўрганиш куни муассасада 65 нафар (қизлар 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади.

Тиббиёт хонаси, стомотолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш.

Болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун етарли шароитлар мавжуд эмас. Мебеллар эски.

Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари диққатини тортди. Биринчи овқатга карам шўрваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бор эди.

Болаларга тушликда шарбатлар берилмаган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилганлиги карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолганлиги, гўшт рангининг ўзгарганлиги, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмен кружкаларда чой берилаётганлиги кружкаларнинг ушлашга қулоқлари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфлилиги ва бир қатор камчиликлар аниқланди.

Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилди. Ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга мажбурий кўрсатмалар берилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг