Бодринг фойдаси: шифокор муҳим маълумотларни ошкор қилди
Бодринг истеъмоли вазнни назорат қилиш, тери ва сочнинг гўзаллигини сақлашга ёрдам беради. Бу ҳақда диетолог Елена Богатова маълумот берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, бодрингнинг 96 фоизи сувдан иборат, шунинг учун у сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, бодринг К ва C витаминлари, калий ва бета-каротинга бой. Ушбу элементлар ҳужайраларнинг яхлитлигини сақлайди, терининг ёшлиги ва гўзаллигини таъминлайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.
«Бодринг тананинг ичидаги намликни яхши сақлайди. Бодринг ниқоблари терини намлик билан озиқлантиради, уни янада эластик ва чиройли қилади», - деди Богатова.
Диетологнинг қўшимча қилишича, бодринг иштаҳа учун фойдалидир, чунки унинг калорияси паст.
Бодринг, шунингдек, соғлом метаболизмни сақлашга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter