Ўзбекистонда икки ҳафта ичида бодринг нархи 30 фоизга арзонлашди ва бу қачонгача давом этади?
Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда силлиқ калта бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга арзонлашди, бу жорий йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб шаклланган ўсиш тенденциясида ушбу маҳсулот нархининг илк пасайиши бўлди, деб хабар бермоқда East-fruit таҳлилчилари.
Июль ойи ўрталарида East-fruit бодрингнинг улгуржи нархлари бу йил минимал даражага етганини ва кейинги бир неча ҳафта ичида ушбу маҳсулотлар нархи динамикасида ўсиш тенденцияси шаклланишини ёзган. Прогноз қилинганидек, Ўзбекистонда силлиқ калта бодрингнинг улгуржи нархлари динамикасида ўсиш тенденцияси шаклланди ва июль ойининг биринчи ўн кунлигидан август ойининг охиригача (бир ярим ой ичида 2,8 марта) ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 3000 сўмдан 8500 сўм/кг гача ошди.
Балки биз яна бир ёки икки ҳафтага нархларнинг янада пасайишини кутишимиз керак, аммо бу пасайиш қисқа муддатли бўлади ва бодринг нархи жорий йилнинг июль ойи ўрталаридан бошлаб шаклланган ўсиш тенденцияси бўйича ўсишда давом этади, дея тахмин қилмоқда таҳлилчилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter