Биринчи хонимлар Сеулдаги реабилитация марказига боришди (фото)
«Замин» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ва Корея Республикасининг биринчи хоними Ким Чен Сук Сеулдаги Миллий реабилитация марказига ташриф буюрдилар.
Марказ ногиронлиги бўлган шахслар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг жамиятга қўшилишига реабилитация, тадқиқот ва таълим йўли билан ёрдам беради.
Меҳмонлар марказнинг илғор тажрибаси билан танишдилар. Инновацион технологиялар, лаборатория фаолияти, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун замонавий ёрдамчи воситаларни ишлаб чиқариш жараёни намойиш этилди.
«Бу борадаги халқаро тажриба биз учун жуда фойдалидир. Бундай ҳамкорлик келажакда жамиятда инклюзияга эришиш йўлидаги режаларимизда муҳим аҳамиятга эга» — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter