Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зироат Мирзиёева «Меҳрли мактаб» госпитали филиалига борди

Зироат Мирзиёева «Меҳрли мактаб» госпитали филиалига борди

Фото: Замин фонди.

Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган «Меҳрли мактаб» госпиталь мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди.

Янги госпиталь мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб, унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошладилар.

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси «Меҳрли мактаб»да яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек, ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг