Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ярим тонналик копток ёки дунёдаги энг ғаройиб хоббилар

Бир ярим тонналик копток ёки дунёдаги энг ғаройиб хоббилар

Хобби – энг кўп вақт ажратиладиган қизиқарли машғулот. Яхши ишга эса албатта фурсат топасиз. Мароқли хобби одамни руҳий сиқилишдан халос этиб, мавжуд муаммолардан чалғитади. Одамлар турфа бўлганидек, уларнинг қизиқиш кўлами ҳам турли-туман. Дейлик, ҳайвонлар скелетини тўплайдиганлар ҳақида эшитсангиз ҳайрон бўлсангиз керак. Яна айримлар борки, поезд рақами, рейси ва йўналишини қайд этиб юради.

Бўёқлардан... улкан соққа!

Баъзилар буни ғайриоддий хобби деб ҳисоблашади, бошқалар эришилган натижалар билан фахрланиш деб қарашади. Ким нима деса десин, Майкл Кармайкл айни шу машғулоти билан танилган. Декораторлар ишловчи (аслини олганда бўёқчи) ҳаёти ўзига зерикарли туюлди ва тасаввур дунёсини бироз ишга солиб, доимий машғул бўладиган юмушдан қандайдир яхши нарса топишга қарор қилди. Ҳатто ҳар куни бўяганида ҳам буни амалга ошириш мумкин бўлсин!

1977 йилнинг январь ойида Майкл жажжи бейсбол коптогини бўяшга қарор қилди. Бу тўп 22894 қатлам қилиб бўялди ва эндиликда 1587 килограмм (3500 фунт)ни ташкил этади. Дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрганлар коптокни эмас, шарни бўяшга ҳисса қўшмоқчи бўладилар. Бейсбол тўпи катталашиб, улкан соққага айланган-да!

Бу копток шу қадар улканки, уни осиб қўйиш учун махсус металл таёқчалар улашга тўғри келган. Биринчи бўёқ қатлами эса унинг ўғли Майк Кармайкл томонидан амалга оширилган. Ўшандан буён кимки шарга янги бўёқ қатлами қўшса, у бошқа рангда бўлишига эътибор қилинади, яъни ҳар гал бўёқ туси аввалгисидан фарқланиши керак. Шундай экан, мабодо сиз ҳам улкан коптокка бўёқ қатлами билан ҳисса қўшишни истасангиз, рангни тўғри танланг.

Энг қизиғи, шарнинг ҳажмига кўра, бу машғулот жуда кўплаб шинавандаларига эга.

Ҳар куни 10 доллардан!

Аксарият бадавлат ва ўзига тўқ кишилар учун хайрия қилиш хоббига ўхшаб қолди. Қолаверса, дунёда одамларга ёрдам беришни хоҳлайдиган одамлар ҳақиқатда мавжуд. Бироқ бир инсон борки, у хайрияни росманасига машғулот даражасига етказган.

Кутилмаганда ишдан бўшатилган Рид Сандриж одамларга кўмаклашиш мақсадида қайтариб бермаслик шарти билан муҳтожларга пуллар улаша бошлади. Бунинг учун у махсус равишда 10 доллар пул ажратиб, муҳтож бўлиб кўринган инсонга топширади. Сандриж пул берганини ўзининг махсус ён дафтарига ёзиб ҳам қўяди. Бу иши ёрдам берган одамларини ёдида тутиш учун амалга оширилади, холос. Аммо ишламаётган одамнинг яна қанча миқдорда пул улашиши мумкинлиги аниқ эмас!

 Ноодатий буташ

Бу нафақат кутилмаган хобби, балки баъзида қувноқ машғулот ҳамдир. Бироқ қувонтирадиган иш ва ҳақиқатда ёқимли кўринса-да, бечора кучукларга раҳмингиз келади.

Хитой ва бошқа давлатлардаги баъзи одамларнинг ўзига хос хоббиси мавжуд бўлиб, улар итларни «безатади». Гарчанд ғалати кўринса-да, бу кучуклар ҳақиқатда санъат асари! Фақат... жониворларга барибир ачинасан, киши!

Қарта-уйлар

Қарта, қимор ва меъморчилик. Қарта ўйинлари билан шуғулланиш, одатда, яхшиликка етакламайди, бироқ...

Барча болалар нималардир ҳақида орзу қилишади. Кимдир катта бўлгач, космонавт, кимдир бадавлат, яна кимдир машҳур архитектор бўлишни хоҳлайди. Буни қандай қилиб битта орзуга омухталаштириш мумкин? Лос-Анжелесда истиқомат қилувчи МкЛейн мазкур ишни уддалади. У бой ва довруқли меъморга айланди. Барчасига қарта «уй»лар қуриш орқали мақсадига етди.

Кийим дазмоллаш

Сув остида дазмоллаш ҳақида эшитганмисиз? Худди шундай машғулот мавжуд. Аммо нима мақсадда ўйлаб топилгани аён эмас. Мазкур хобби учун дазмол тахтаси ҳам сув тубига туширилади.

Хавфсизлик тасмалари, юз метр сув остига тушиб кийим-кечак ёки чойшабларни дазмоллаш... Қизиғи шундаки, мазкур хобби билан кўпчилик машғул.

Шунингдек, ҳавода дазмоллаш, яна улкан қоятош устида бу ишни адо этиш фотофактлари мавжуд.

Сут идишлари коллецияси

Унинг исми Павел. Кўринишидан ғайритабиий йигит эмас. Бироқ у сутни ниҳоятда яхши кўради. Қолаверса, сутдан бўшаган шиша идишларни йиғиб боради. Улар сони эса 10.000 тага етиб қолган. Вақти келиб Павел махсус музей очмоқчи!

Совундан антиқа шакллар

Бир ҳайкалтарошдан «бу дурдоналарни қандай ясайсиз?» деб сўрашганида «шунчаки қўлимга тош олиб, ортиқча жойларини йўқотаман», дея жавоб берган экан. Ёғоч ёки металлга ишлов берадиганларга нисбатан ҳам шундай дейиш мумкин. Совун ўймакорлиги ҳақида-чи? Улардан энг ноодатий шакллар пайдо қилиш мумкин. Тўғри, кейин бу гўзаллик «ювилиб кетади».

Кассета тасмасидан расмлар

Аудиокассеталар ёдингизда бўлса керак? Бу узоқ тарихда қолиб кетган, деб эътироз билдирманг. Айниқса, бир истеъдод эгаси чиройли портретлар яратганида! Бундай тасмалардан ажойиб манзаралар ҳам ясаш мумкин. Материал эгилувчан, янгича фантазия қилинса кифоя! Интернет тармоқларида мазкур иш билан шуғуланадиганлар озмунча эмаслиги аён бўлган.

Мутлақо ғалати

Норвегияда яшовчи Кари Хансеннинг мутлақо ғайриоддий машғулоти бор. У ахлат йиғади. Нима бўпти, шундай касб бор, деяпсизми? Гап шундаки, Кари денгиз тўлқинлари чиқариб ташлаган чиқиндиларни йиғиш билан шуғулланади. Оз эмас, кўп эмас, йигирма йил бўлди бунга. Бир куни Карина 2500 йиллик зеб-зийнат топиб олган.

Орқа манзарадаги қаҳрамон

Бировлар ишлайди, бошқалар эса янгиликлар репортажида ўзининг «ёритилиб» туришни истайди. Бу иш кўрсатув айни томошабинларга узатилиш пайтида амалга оширилади. Орқа манзарадаги мазкур қаҳрамонни «янгиликлар бомбардимончиси» деса бўлади.

Суратдаги бу одам – Лондонда истиқомат қилувчи Пол Ярроу. У бир неча йил давомида нуфузи компанияларнинг талай репортажларида пайдо бўлишга улгурган.

Ярроу тўғридан-тўғри репортаж узатиладиган жойларни билади. Мухбир рўй берган ҳодиса ҳақида ҳикоя қила бошлаганида орқа томонда туриб олади. У ҳеч кимга халақит бермайди, камерага тушишни яхши кўради, холос.

Акбар Фатҳуллаев

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг