Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бир кило озганга 500 минг сўм берамиз» — Фарғона ҳокими

«Бир кило озганга 500 минг сўм берамиз» — Фарғона ҳокими

Бугун Хайрулло Бозоров халққа мурожаат билан чиқди ва Фарғонада амалга оширилган ишлар ва қилиниши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.

Ҳокимнинг қайд этишича, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вазн ташлаган шахсларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. 

Бунда вилоятда яшовчи меъёрдан ортиқча вазнга эга фуқаролар, махсус дастур доирасида рўйхатдан ўтиб, ортиқча вазнни йўқотишга эришсалар, ҳар бир килограм озиш учун 500 минг сўм миқдорида пул берилади. Барча ижро органлари бу тажрибани оммалаштириш бўйича иш олиб борадилар.

Бу борада махсус низом ишлаб чиқилади. Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар яшаш жойи бўйича поликлиникада вазнни тортириб, қайддан ўтишлари керак бўлади. Олти ойдан сўнгра такрорий кўрик ўтказилади, бир йил давомида қайд этилган натижага кўра, энг камида 5 кг вазн йўқотишга эриша олган фуқароларга тўлов амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг