Байрам ярмаркалари: гўшт 30 минг, балиқ 8 минг, тухум 400 сўмдан
Андижон шаҳрининг сергавжум ҳудудларида анъанавий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади. Бу ҳақда «Xabar.uz» Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ярмаркалар шаҳарнинг 16 та ҳудуди ҳамда барча шаҳар-туманларнинг марказларида 2018 йилнинг 10 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 30 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотилиши белгиланган. Мисол учун бир килограмм мол гўшти — 30 000 сўм, товуқ гўшти — 16 000, сазан балиғи — 13 000, оқ балиқ — 8000 сўм, гуруч (авангард) — 6000 сўм, тухум (донаси) — 400 сўм этиб белгиланган.
Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги ташкил этилган ярмаркаларнинг очилишида иштирок этиб, ярмаркалардаги маҳсулотларнинг сифати билан танишди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тўловни пластик карточкалари орқали ҳам амалга ошириш таъминланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter