Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бахмалда заъфарон униб чиқди

Бахмалда заъфарон униб чиқди

2020 йил 6 октябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ўзбекистонда илк бор Италиядан олиб келинган заъфарон пиёзи экилган эди. Орадан роппа-роса бир ой ўтди. Эътиборлиси, «BMB Trade Group» ва Италиянинг «Opera SRL» компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг дастлабки натижалари кўзга кўрина бошлади.

Гап шундаки, кўплаб инсонларнинг дуоси, меҳнати, меҳр тафти билан она заминга қадалган заъфарон пиёзлари бугун униб чиқди! Бу ҳақда «BMB Trade Group» компаниясининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар департаменти хабар берди.

Буни нафақат икки ҳамкор компания, балки бутун мамлакатимиз учун ажойиб хушхабар, дейиш мумкин.

Чунки халқаро миқёсда заъфаронга бўлган талаб жуда юқори бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу турдаги маҳсулот билан дунё бозорига дадил кириб бориши мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янги йўналиш ҳисобига ошириш, иқтисодиётимизни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг