Тўйдан кейинги фожиа
Жиззах вилояти Фориш туманида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро С.К. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашина Жиззах шаҳри «Ёшлик» маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро Ж.С.ни уриб юборди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор суриштирувлар натижасида Ж.С. онаси билан бирга Фориш туманида яшовчи қариндошининг уйига тўйга келгани, воқеа жойидан 200-250 метр масофа узоқликдаги тўйхонадан чиқиб, мақсадсиз қоронғи йўлга чиқиб қолганлиги ҳамда шифокорларнинг дастлабки маълумотларига кўра, жабрланувчи маст ҳолатда бўлганлиги аниқланди.
Ж.С. авариядан кейин шифохонага олиб борилиб, унга тиббиёт ходимлари томонидан керакли тез тиббий ёрдамлар кўрсатилган. Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, жабрланувчи Ж.С. шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter