Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жон ширин экан, 102 ёшга кириб эмландим»

«Жон ширин экан, 102 ёшга кириб эмландим»

Фото: ССВ

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Дастлаб фақат Жиззах шаҳрида олиб борилган бўлса, ҳозирда вилоятнинг барча туманларида биринчи навбатда эмланадиган аҳолининг эмлаш ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 нафар киши эмланди. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди.

«Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу балою офатлардан тезроқ халос бўлайлик», — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлашнинг аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг