Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳолиси ойлаб мажбурий ишлатилган Бухоро ҳокими халқ кўнглини овламоқда

Аҳолиси ойлаб мажбурий ишлатилган Бухоро ҳокими халқ кўнглини овламоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бухорода бюджет ташкилотлари ходимлари бир ой давомида Ҳазрати Имом қабристонини тозалашга мажбурланган эди. Кейинроқ вилоят ҳокими Ўктам Барноев «Facebook»даги саҳифасида бу ҳолатни тан олмаганди.

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳоким энг узоқ ва чекка ҳудудларга бориб, халқ кўнглини овлашга тушган. Шундай жойлардан бири Когон туманидаги (Бухоро шаҳридан 17 км. узоқликда) "Элобод" маҳалласидир.

Хабарга кўра, ҳоким аҳолига ўша жойнинг ўзида ёрдам берган. Масалан, инсультга чалинган 75 ёши Собир Ашуровга сентябрь ойининг дастлабки ўн кунлигида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанишга йўлланма беришни топширган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Хабар беришларича, Бухоро ҳокими яна кўплаб оилаларга шу тариқа ёрдам берган. Сайёр қабулда эса маҳаллий аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ёзда чанг, қишда лой бўлиб кетадиган шағал ётқизилган (асфальт қилинмаган).

Сўнгги ҳафталарда ҳокимлар анча ҳаракатга тушиб қолишгани сезилмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам тез-тез халқ билан учрашиб турибди.

Айниқса, президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилояти ҳокимларини қаттиқ танқид қилгач, улар халқдан кечирим сўраганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг