Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барча грипп вирусларига қарши кучли вакцина яратилди

Барча грипп вирусларига қарши кучли вакцина яратилди

Нью-Йоркдаги Маунт-Синай шифохонаси тадқиқотчилари дунёдаги биринчи универсал вакцинанинг дастлабки клиник синовлари натижаларини тақдим этдилар. Ушбу вакцина грипп вирусининг барча турларига қарши таъсир ўтказиши кўзда тутилган. Олимларнинг хулосалари Nature Medicine журналида чоп этилган.

Янги вакцина химера гемагглютинини (HA)га асосланган ва ҳар йилги қайта эмлашларга эҳтиёж қолдирмаслиги мумкин.

Ушбу вакцина вируснинг мутацияларга кам учрайдиган қисмига таъсир кўрсатади ва шу билан унинг турли штаммларини зарарсизлантиради.

Клиник синовларнинг биринчи босқичида вакцинанинг хавфсизлиги ва иммуногенлигини АҚШдаги 65 нафар кўнгиллида синаб кўрилди. Маълум бўлишича, у камида 18 ой давом этадиган кучли иммунитет ҳосил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг