Баҳром Алматов лавозимидан озод этилди
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, юртимизда санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Вазирлик Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, қарор билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.
«Xabar.uz» манбасига кўра, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Баҳром Алматов лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter