Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳром Алматов бошқа лавозимни эгаллагани маълум бўлди

Баҳром Алматов бошқа лавозимни эгаллагани маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Баҳром Алматов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ботиржон Журабаевич Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, айни пайтгача ушбу агентлик директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Баҳром Ибрагимович Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига ўтказилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг