Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Асакабанк» мансабдорлари кредитларни ўзлаштиришди» хабарига расмий муносабат билдирилди

«Асакабанк» мансабдорлари кредитларни ўзлаштиришди» хабарига расмий муносабат билдирилди

Фото: «Levencovka.ru»

«Асакабанк» АЖ «Бухорода банк тизими собиқ мансабдор шахслари кредит маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланди» сарлавҳаси остидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Ҳақиқатан ҳам, 2017 йилда Асакабанкнинг собиқ масъул ходимлари томонидан мақсадли кредит маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилган.

Ушбу қонунбузарлик ҳолати бевосита банк ички текширув-назорат хизматлари томонидан аниқланган бўлиб, ҳолатга қонуний баҳо бериш ҳамда қўшимча тергов-суриштирув ва процессуал тадбирларни амалга ошириш мақсадида, айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.

«Асакабанк» АЖ банк амалиётларида содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва бу каби ҳолатларга шубҳа пайдо бўлган тақдирда, вазиятни зудлик билан ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилади.

Шу билан бирга, «Асакабанк» АЖ юқоридаги вазият юзасидан тергов-суриштирув ишлари натижалари юзасидан қўшимча ахборот беришини маълум қилади ҳамда мижозларда нотўғри хулоса шаклланмаслиги, пировардида банк репутациясига зарар келтирмаслик учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларини ушбу вазият юзасидан ортиқча «ибораларни» ишлатмасликка чақиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг