Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Арқонни узун ташлаб қўйибман» — Шавкат Мирзиёев кадрлар муаммоси ҳақида

«Арқонни узун ташлаб қўйибман» — Шавкат Мирзиёев кадрлар муаммоси ҳақида

Фото: Президент матбуот хизмати.

Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан бўлган учрашувда Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.

«Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда янги кадрлар кашф қилдим.

Мисол учун, Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар топиш қийин. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман.

Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент аввалроқ «Ёшлик 1» конини ўзлаштириш лойиҳаси билан танишганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг