Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АОКА раҳбари фейк хабарлар бўйича турк ҳамкасби билан учрашди

АОКА раҳбари фейк хабарлар бўйича турк ҳамкасби билан учрашди

Кеча, 13 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Туркия Коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахриддин Олтин билан учрашган.

Учрашувда турли жабҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган долзарб мавзулар бўйича фикр алмашилган. Хусусан, дезинформацияга қарши курашиш, фейк хабарларни экспертиза қилиш, медиасаводхонлик, ахборот қонунчилигини такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

Бугун, 14 май куни Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ОАВ ва ахборот соҳасига масъул идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишдан кўзланган мақсад — туркий давлатлар ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг