Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилоятида яна бир туманга ҳоким тайинланди

Андижон вилоятида яна бир туманга ҳоким тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Аҳмадалиев Зоҳиджон Зокиржонович тайинланди.

Тайинловга қадар Зоҳиджон Аҳмадалиев Андижон вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Қайд этиш лозимки, Хўжаобод туманининг аввалги ҳокими Отабек Расулов унинг фаолиятидан норози бўлган маҳаллий кенгаш депутатларининг Президентга мурожаатидан сўнг ишдан бўшатилганди.

Аввалроқ Асака туманига янги ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг