Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ноқонуний иш учун узр сўради

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ноқонуний иш учун узр сўради

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Бу ҳам етмаганидек, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолди.

Маълум бўлишича, Андижонда вилоят ҳокими ўринбосари уй қурилишига ноқонунуй рухсат берган.

«Бизнинг хатойимиз сизларнинг розилигингизни олмасдан ҳужжат қилиб берганимиз бўлди, аввалги раиснинг гапларига ишониб қолибман. Минг марта узр сўрайман» — деди у аҳоли билан учрашувда.

Қайд этилишича, ушбу қурилишда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйхатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг