Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ҳокимининг жияни қамоққа олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Андижон ҳокимининг жияни қамоққа олингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Андижон ҳокимининг жияни, фуқаро Қ.Ш.У. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Унда «жиян» фирибгарлик билан қўлга тушгани ва бу унинг биринчи иши эмаслиги айтилади.

Ушбу хабарларга вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

«Аввало, бундай ҳолат бўйича (ўша шахс ким бўлишидан қатъи назар) аниқ исботлар ёки бирор расмий идоранинг хабарни тасдиқлагани кузатилгани йўқ. Қолаверса, бундай ҳолат масъул раҳбар билан ва унинг яқинлари билан боғлиқлиги ҳақиқатга зид.

Кейинги навбатда эса, ҳар бир шахс ўз хатти-ҳаракати учун ўзи жавобгар бўлиши қонунларимизда кўрсатилган», – дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг