Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади
Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу борада «Podrobno» хабар тарқатган.
Epsilon Development Company томонидан айтилишича, 17 март санасида Қўлтиқ-Қамаши инвестиция блогига қарашли Толимаржон газ конининг №2 бурғулаш ўрнидан газ оқими топилган. Янги газ конидан суткасига 200 минг кубометр газ чиқмоқда. Компания мутахассисларининг баҳолашича, олиб бориладиган қўшимча ишлардан сўнг газ оқими суткасига 350 минг кубометргача етиши мумкин.
Бироз вақт муқаддам, март ойининг бошларида америкаликлар худди шу жойда, №1 бурғулаш ўрнидан газ топишган эди. Бу жойдан суткасига 250 минг кубометр газ олинмоқда. Толимаржон конидан топилган табиий газ биринчи навбатда ички бозорга йўналтирилади. Янги газ конлари аҳоли ва ташкилотлар эҳтиёжи учун ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, Epsilon Development Company яна шунингдек Муборак, Сурхон, Ашибулоқ, Қўшқудуқ ва Ғарбий Фарғона инвестиция блокларида иш олиб бормоқда. Компания томонидан киритилган инвестиция 5,2 миллиард доллардан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter