Амал қилса, арзийди: машҳур кишиларнинг кун тартиби қандай бўлган?
Маълумки, кун тартибининг тўғри йўлга қўйилиши ишнинг самарадорлигини оширади. Хўш, буюк инсонлар бу тартибга қанчалик риоя қилишган?
Пётр Чайковский, бастакор
8:00. Уйғониш ва нонушта.
9:00. «Инжил»ни ўқиш.
9:30. Мусиқа ёзиш.
12:00. Тушлик. Айтишларича, Чайковский овқатларнинг мазасини унчалик фарқлолмагани боис унга берилган ҳар овқатни мақтаб-мақтаб истеъмол қилган.
14:00. Сайр. Чайковский ҳар қандай об-ҳавода ҳам сайр қилган. У соғлиқ учун сайр жуда фойдали эканини яхши билган ва унга қатъий риоя қилган.
16:00. Тушдан кейинги овқатланиш ва кунлик газеталарни ўқиш.
17:00. Сайрнинг иккинчи қисми.
19:00. Дам олиш.
20:00. Кечки овқат.
21:00. Меҳмонлар билан қарта ўйнаш.
23:00. Уйқуга ётиш.
Чарльз Дарвин, олим
7:00. Уйғониш, нонушта ва эрталабки сайр.
8:00. Иш.
9:30. Хатларни ўқиш.
10:30. Иш. Шу билан иш вақти тугаган.
12:30. Дўсти Полли билан сайр қилган.
13:30. Тушлик.
14:30. Газета ва хатларни ўқиш.
15:00. Дам олиш.
16:00. Хонасини тартибга келтириш.
17:30. Дам олиш.
18:00. Китоб ўқиш.
20:00. Кечки овқат. Дарвин кечаси жуда кам овқат тановул қилган. Одатда кичик бўлак гўшт ва тухум билан кифояланган.
21:00. Китоб ўқиш.
22:00. Уйқуга ётиш.
Иммануил Кант, файласуф
4:45. Уйғониш, нонушта.
5:30. Фалсафий асарлар ёзиш.
7:00. Дарс бериш. Кант мантиқ, фалсафа, этика, география фанларидан дарс берган.
11:00. Тушлик ва сайр. Кант кунига бир марта овқатланган.
15:30. Дўстлар ва ҳамкасблар билан учрашув.
20:30. Китоб ўқиш.
22:00. Уйқуга кетиш.
Вольфганг Амадей Моцарт, бастакор
6:00. Уйғониш ва нонушта.
7:00. Мусиқа ёзиш.
9:00. Дарс ўтиш.
13:00. Тушлик, келган меҳмонларни кутиб олиш.
17:00. Концерт ёки мусиқа ёзиш.
21:00. Учрашув. Моцарт иши кўп бўлишига қарамай, ҳар куни бўлажак турмуш ўртоғини кўриш учун вақт ажратган.
23:00. Мусиқа ёзиш.
1:00. Уйқуга ётиш.
Оноре де Бальзак, ёзувчи
1:00. Уйғониш ва қаҳва ичиб ишлаш. Бальзак кунига 50 финжон қаҳва ичган.
8:00. Уйқуга ётиш.
9:30. Нонушта.
10:00. Иш ва қаҳва. Баъзан Бальзак қаҳва кукунининг ўзини чайнаш билан кифояланган.
16:00. Сайр.
17.30. Душ қабул қилиш.
18:00. Тушлик. Баъзан Бальзак тушликни ўз қўли билан тайёрлаган.
19:00. Уйқуга кетиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter