Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Агробанк Форишдаги корхонага пресс-тур уюштирди (фото)

Агробанк Форишдаги корхонага пресс-тур уюштирди (фото)

Агробанк – йирик қувватлар, замонавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлик мавзусида пресс-тур ўтказди.

Жиззах вилояти Фориш туманидаги «Basalt wool» МЧЖ базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаради.

Яқинда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ушбу корхонага пресс-тур уюштирилди ва Агробанкнинг молиявий кўмаги асосида иш юритаётган замонавий «Basalt wool» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилди.

Мазкур корхона фаолиятини молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида банк томонидан 41 млн eвро миқдорида кредит маблағи ажратилган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 31 000 000 АҚШ доллар бўлиб, йилига 32 000 тонна минерал плиталар ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қурилишда ишлатилади.

Корхона иш фаолиятини бошлаши натижасида ҳудуддаги 95 нафар ишсиз аҳоли вакиллари ўз иш жойига эга бўлди.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари корхона томонидан олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида маълумот олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг