Афт-ангорига қараб «чўнтагидаги пулни санаш» мумкин
Глазго университети ўтказган тадқиқот қатнашчилари одамларнинг юзига қараб, улар қанча даромад олишини 68 фоиз ҳолатда тўғри топишди, дейилади «Hussle» хабарида.
Тадқиқотчилар танишувлар сайтидан эркак ва аёлларнинг 160 та фотосуратини олиб, таҳирлашди: оқ-қорага айлантиришди, пирсинг ва татуировка изларини йўқотишди.
Тадқиқот қатнашчиларига шу суратлардаги ҳар бир одам йилига қанчадан даромад ($35 мингдан кам ёки $150 мингдан кўп) қилишини топиш вазифаси топширилди. Ўйлаш учун атиги 30 сония вақт берилди.
Шуниси аниқландики, синовда қатанашаётганлар бойларни уларнинг кўзлари ва лабларига қараб тўғри топишган: ҳатто киши кулмаётган, нейтрал-хотиржам ҳолатда бўлса ҳам унинг юз-кўзидан фаровон ва саодатли умр кечираётгани шундоққина сезилиб тураркан. Қатнашчилар суратга атайин кулиб тушган эркак ва аёлларнинг молиявий ҳолатини аниқлашдагина қийналишган.
Демак, тадқиқотчиларга кўра, кишининг моддий фаровонлиги ҳақида тасаввур ҳосил бўлиши учун ярим сония (секунд) ҳам кифоя экан. Шунисиям эътиборлики, кишининг бойлиги ҳақида тўғри қарор чиқаришда ташқи аломатлар: қиммат кийим, соч турмаги, безак-тақинчоқлар унчалик роль ўйнамас экан. Хуллас, росмана бой инсонни атрофдагиларга таъсир этувчи ички олами орқали кашф этиш кўпроқ ҳақиқатга яқин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter