Адлия вазири ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш кераклигини айтди
Халқаро пресс-клуб сессияда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.
«ЎзА»нинг ёзишича, сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.
– Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетаяпти. Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, – деди адлия вазири Русланбек Давлетов.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter