Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракат чекланади — ҳокимлик

Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракат чекланади — ҳокимлик

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган туннелда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб ҳаракат вақтинча чекланади.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

11 февралдан бошлаб бир ой давомида Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилади.

Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. Ҳайдовчилар қолган 2 та йўналишда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг