Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи бирйўла иккита туннел топилди

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи бирйўла иккита туннел топилди

Жорий йилнинг 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилган.

Унда маълум бўлишича, Қирғизистон Республикаси, Ўш вилояти, Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 223-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили икки мамлакатни боғлайдиган учта ноқонуний туннел фош қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг