Тошкент — Бўстонлиқ йўлида янги туннел очилди
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳридан чиқиш жойидаги Янги Ўзбекистон кўчаси ва 4Р12 автомобиль йўли чорраҳасида қўшимча тармоқ йўллари қурилишининг биринчи босқичи якунланди.
Хабарга кўра, Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғлари ва Чорвоқ сув омбори томон ҳаракатланиш учун туннел очилган. Ундан ўтиш учун йўлдан ўнгга қараб кетиш керак. Ҳайдовчилар чорраҳада тўхтаб туришлари шарт эмас, у ерда дам олиш кунлари светофорнинг бир нечта ёниб-ўчишини кутишга тўғри келади.
Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун 4Р12 йўлидан Янги Ўзбекистон кўчасига чиқиш ташкил этилган.
Туннел орқали оғир автомашиналар ва хавфли юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Улар чорраҳадан ўтишлари шарт. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчилар эътиборини ҳаракат йўналишини кўрсатувчи белгилар мавжудлигига қаратган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter