Сўров: 64 фоиз респондент Молия вазирлиги хизматидан қисман қониқади
Жорий йилнинг 23 апрелидан 1 май кунига қадар ижтимоий тармоқларда Давлат бюджетининг ғазна ижроси бўйича сўров ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Сўров Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Facebook» ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳамда Телеграм мессенжерининг каналида жойлаштирилди.
Ушбу сўровда жами 2346 респондент қатнашди. Қабул қилинган жавоблар натижаси қуйидагича кўриниш олди:
— респондентларнинг 73,7 фоизи бюджет ташкилотлари учун харидларнинг энг юқори баҳосини белгилаб қўйиш йўли билан озиқ-овқат нархларини тартибга солиш амалиётига ижобий баҳо беришди;
— 54,5 фоиз респондентлар 2018 йилда бюджет ташкилотларининг олинган товар (иш, хизматлар) учун етказиб берувчиларга ўз вақтида тўловларнинг амалга оширилиши ва бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши юзасидан ижобий силжишлар кузатилаётганини таъкидлаб ўтдилар.
Сўров қатнашчиларининг 64 фоизи мутахассисларнинг кўрсатаётган хизматлари қисман қониқтиришини таъкидладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter