6 ойлик имтиёзли давр билан янги уйга эга бўлинг!
Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида замонавий кўринишда қад кўтараётган кўп қаватли уйлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бу эса фуқароларимизни уй-жой билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларига ўзига хос ечим бўлмоқда. Чунки янги хонадон харид қилиш истагида бўлган ҳамюртларимизга Микрокредитбанк томонидан ҳам қулай шартларда ипотека кредитлари ажратилмоқда.
Банк томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари қулай шартларда бўлиб, унга кўра фуқаролар ўзлари истаган ҳудуддан ипотека олиши мумкин. Бундан ташқари бирламчи бозордан 20 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан бошланғич бадал барча ҳудудларга бир хил 15 фоиз шакллантирган ҳолда ипотека кредити ажратилмоқда.
Банк томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари қулай шартларда бўлиб, унга кўра фуқаролар ўзлари истаган ҳудуддан ипотека олишлари мумкин. Бундан ташқари бирламчи бозордан 20 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан бошланғич бадал барча ҳудудларга бир хил 15 фоиз шакллантирган ҳолда ипотека кредити ажратилмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида бугунга қадар банк томонидан 135 млрд. сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилди ва натижада 650 дан ортиқ оила янги хонадонга эга бўлди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, 2021 йилнинг 11 март куни қабул қилинган «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ипотека кредитлари ажратишда муҳим дастурил амал бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу фармондан кўзланган мақсад ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жой қурилиши соҳасига кенг жалб этиш бўйича шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларнинг кўламини кенгайтиришдан иборат.
Айни пайтда барча ҳудудларда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини ва дастлабки беш йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилмоқда.
Шунингдек, уй-жой олувчи фуқороларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўловлари ажратилиши буйича бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
Фуқаролар субсидия олиш учун аризаларни йил давомида топширишлари мумкин. Уй-жой олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган санадан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.
Қулай шартлардаги ипотека – оила келажаги учун пухта ўйланган сармоя ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter