5 та ҳудуд солиқ бошқармаси раҳбарлари янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишларига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси ва тўртта вилоят давлат солиқ бошқармаларининг раҳбарлари тайинланди.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди. Жумладан:
Бобожонов Давронбек Жумамуратович — Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Ғойибов Жўрабек Раҳмонбердиевич — Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Игамбергенов Қудратбек Қадамбаевич — Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Ашуров Шерзод Раҳимович — Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;
Аҳмедов Шодиёр Эшмуратович — Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавзимларига тайинландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter