Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

30 март. Наполеон урушлари, Толстойнинг кундалиги, Эйфел минораси, бир кунда туғилган икки буюк рассом ва бошқа муҳим воқеалар

30 март. Наполеон урушлари, Толстойнинг кундалиги, Эйфел минораси, бир кунда туғилган икки буюк рассом ва бошқа муҳим воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

  • Гуллар куни (Барселона, Испания).
  • Султон Келантан куни (Малайзия).
  • Ерни ҳимоя қилиш куни (Фаластин давлати).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1775 йил — Британ парламенти Шимолий Америка мустамлакаларига Британиядан бошқа давлатлар билан савдо қилишни тақиқловчи қонунни қабул қилди.
  • 1791 йил — Франция миллий йиғини метр эталонини тасдиқлади: Париж меридианининг қирқ миллиондан бир қисми.
  • 1814 йил — Иттифоқчи қўшинлар (Россия, Англия, Пруссия ва бошқалар) Парижни ишғол қилди. Шу тариқа Наполеон урушлари хотима топди.
  • 1842 йил — Доктор Кроуфорд Уилямсон Лонг (Жефферсон, Жоржия) беморнинг бўйнидаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётида илк маротаба эфирдан анестезик восита сифатида фойдаланди.
  • 1847 йил — Лев Толстой кундалик юритишни бошлади ва умри бўйи давом эттирди. Унинг кундаликлари жами 13 жилдга етади.
  • 1850 йил — «Royal Adelaide» пароходи (США) Маргит шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Қарийб 300 киши ҳалок бўлди.
  • 1856 йил — Қрим уруши (1853—1856 й.й.) Парижда тинчлик шартномаси тузилиши билан ниҳояланди.
  • 1863 йил — Дания қироли Фредерик VII Шлезвигни Голштейндан ажратиб, Данияга қўшиб олди. Ҳозир бу икки ҳудуд (Шлезвиг-Голштейн) яна бирлашган ва Германия таркибида.
  • 1867 йил — Вашингтонда Россия-америка шартномаси тузилди. АҚШ Аляска ва Алеут оролларини 7,2 млн. долларга сотиб олди.
  • 1889 йил — Эйфел минораси қурилиши тугалланди.
  • 1899 йил — Англиянинг «Stella» йўловчи ташувчи пароходи Ла-Маншда ҳалокатга учради. Қурбонлари сони — 105 киши.
  • 1945 йил — Гданск (Полша) немис фашистларидан тозаланди.
  • 1946 йил — «Оскар» тақдимоти илк марта радио орқали узатилди.
  • 1954 йил — Торонтода Канаданинг биринчи метроси ишга тушди.
  • 1981 йил — Собиқ иттифоқда биринчи маротаба ёзги вақтга ўтилди.
  • 1981 йил — АҚШ президенти Роналд Рейганга суиқасд уюштирилди.
  • 1987 йил — Лондон кимошди савдосида Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар» асари 50 миллион долларга сотилди.
  • 1990 йил — Эстония Совет иттифоқи таркибидан чиқишга тайёргарлик кўраётганини эълон қилди.
  • 1998 йил — Собиқ бош вазир Роберт Кочарян Арманистон президенти этиб сайланди.

Таваллуд кунлари

  • 1432 йил — Меҳмед II (1481 йили в.э.), усмонли турк султони (1451—1481), Византия империясига фаолиятига нуқта қўйган.
  • 1746 йил — Франсиско Хосе де Гойя, буюк испан рассоми (1828 йили в.э.).
  • 1757 йил — Жан Франсуа Пилатр-де-Розе, француз физиги ва кимёгари, авиация асосчиларидан бири (1785 йили в.э.).
  • 1853 йил — Винсент Ван Гог, буюк голланд рассоми (1890 йили в.э.).
  • 1894 йил — Сергей Ильюшин, авиаконструктор, «Ил-2» самолёти муаллифи (1977 йили в.э.).
  • 1926 йил — Ингвар Кампрад, швед тадбиркори, «IKEA» компанияси асосчиси (2018 йили в.э.).
  • 1968 йил — Селин Дион, канадалик хонанда.
  • 1986 — Серхио Рамос, испан футболчиси, 2010 йилги жаҳон чемпиони.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг